Тошкент вилоятида 38 ёшли эркак жонига қасд қилди
Фото: Telegram
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида 38 ёшли эркак ўзини шийпонга осиб қўйди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Билдиришича, воқеа бугун, 30 апрель куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган Тошкент-Оҳангарон магистраль йўлининг Оҳангарон йўналиши чап томонида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси қаршисида содир бўлган.
Бектемир туманида яшаб келган 1987 йилда туғилган фуқаро В.С.Б. ҳудуддаги ёзги шийпон шифтига сиртмоқ ясаб, ўз жонига қасд қилган.
«Марҳумнинг ўз жонига қасд қилиш сабабларига аниқлик киритиш мақсадида текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади БП муносабатида.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг