Тошкент вилоятида 13 та ноёб ёдгорликка 342 млрд сўм зарар етказилди
Фото: Бош прокуратура
Тошкент вилоятида 13 та ноёб ёдгорликка 342 миллиард сўм зарар етказилгани аниқланади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура томонидан Тошкент вилоятида маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилган.
Текширишда 13 та ноёб археология ёдгорлигига жжами 342 миллиард сўм зарар етказилгани аниқланган, ххусусан:
- Оққўрғон туманида “Зокиртепа” (V – VII асрлар) ёдгорлигининг 1400 м3 қисми терак экиш учун қазилиши натижасида 44,6 миллиард;
- “Санчтепа” ёдгорлигининг 129 м3 қисми йўл очиш учун текисланиб 2,2 миллиард;
- Паркент туманида “Қоравултепа” ёдгорлигининг 941 м3 қисми ва “Ертепа” ёдгорлигининг 23 м3 қисми бузилиб, жами 16,4 миллиард;
- Пискент туманида “Мингтепа” (мил. авв. V аср) ёдгорлигининг 7000 м3 қисми бузилиб, 231 миллиард;
- Оҳангарон туманида “Думгалактепа” (V — VI асрлар) ёдгорлигининг 658 м3 қисми техника ёрдамида қазилиб 21 миллиард;
- Юқоричирчиқ туманида “Хожакайтепа” (V — VII асрлар) ёдгорлигининг 43 м3 қисми текисланиб 1,3 миллиард;
- Ўртачирчиқ туманида “Туябўғизтепа” ёдгорлигининг 54 м3 қисми бузилиб, 1,7 миллиард;
- Нурафшон шаҳрида “Чордаратепа” (III — VIII асрлар) ёдгорлигининг 38 м3 қисми бузилиб 1,2 миллиард сўм зарар етказилган.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда”, дейилади БП хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг