Тошкент вилоятида 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
Фото: «Ўзэнергоинспекция»
Тошкент вилоятида 1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, инспекциянинг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган. Унда Ўрта Чирчиқ туманида «О.Т.М.» оилавий корхонасига қарашли бинода ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 5 миллион сўмлик зарар етказилган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Оҳангарон туманида 1,6 миллиард сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланиш ҳолати аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг