Оҳангаронда 1,6 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланилди
Видеодан кадр
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида 1,6 миллиард сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, ҳудудларда махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, истеъмолчиларда газдан фойдаланиш ҳолатини хатловдан ўтказиш, қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олиш бўйича назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари иштирокида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ўтказилган.
Унда аниқланишича, туманнинг «Ғалла қудуқ» МФЙ Қурувчилар кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Г. С. яшаш хонадонига туташ бинода гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цех ташкил этиб, тегишли шартнома ва лойиҳа-техник ҳужжатларсиз табиий газ тармоғига уланиб олган бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 1 миллиард 603 миллион сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган. Шунингдек, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
«Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда», дейилади расмий хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг