Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаси ЮНEСКО томонидан тақдирланди
ЮНEСКО ҳамда Ҳунармандлар уюшмаси этно-мода дизайни бўйича мураббийлик курсини якунлади. Унда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган 11 нафар ёш иштирокчилар этно-мода дизайни ва унинг жаҳон бозоридаги тенденциялари бўйича қимматли билимларга эга бўлди.
Унда таниқли модельер Марҳамат Умарова ёшларга ўз билимларини улашди. Курс ЮНEСКОнинг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган «Марказий Осиёдаги Ипак йўли мероси йўлаклари – Европа маданий мерос йилининг халқаро ўлчови» лойиҳаси доирасида ташкил этилган.
Унда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаси Азиза Раҳманбаева ҳам ўз коллекциясини тақдим этди ҳамда сертификат билан тақдирланди. Ёш дизайнер келгусидаги режалари билан ўртоқлашди.
«Келажакда шахсий студия ташкил этиш ниятидаман. Чунки билимларимни бошқалар билан улашиш менга энергия беради. Шунингдек энг юқори танловда иштирок этиб, ўз маҳоратимни кўрсатиб, халқаро даражадаги дизайнерлар сафидан ўрин эгаллашимга ишонаман. Менинг биринчи коллекция тўпламим халқаро тадбирда намойиш этилди ва уни яратиш жараёни мени хотирамда унутилмас бўлиб муҳрланди», дейди олийгоҳ талабаси.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ушбу ОТМ талабалари ва ўқитувчилари орасида бу каби ютуқлар оз эмас. Хусусан Мода ва дизайн кафедраси профессори, техника фанлари доктори, AICP блоки раҳбари Умида Мўминова Париж халқаро мода академиясининг энг юқори 6-даражали моделист дипломи билан тақдирлангани ҳақида хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг