Тошкент Шимолий вокзали олдидаги туннелда «Gentra» ёниб кетди

12:46 26 Июнь 2025 Жамият
123 0

Пойтахтнинг Миробод туманидаги Тошкент Шимолий вокзали олдидаги ер ости туннелида «Gentra» русумли автомашина ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 26 июнь куни соат 11:29 да содир бўлган. Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушгач, ёнғин-қутқарув техникалари манзилга соат 11:37 да етиб бориб, алангани соат 11:40 да тўлиқ ўчирган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 июнь куни Тошкент шаҳри Сергели туманида «Спарк» русумли автомобиль ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?