Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида II Иқтисодий форум бўлиб ўтади
Фото: Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 16-17 август кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида II Иқтисодий форум бўлиб ўтади.
2021 йил июнь ойида Душанбе шаҳрида (Тожикистон) биринчи марта ўтказилган форум ташкилот доирасидаги шериклик муносабатларини ривожлантириш ва янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи самарали мулоқот майдони сифатида ўзини намоён қилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад томонлар эътиборини ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш муаммолари ва истиқболларига қаратиш, ШҲТ маконида алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
Ялпи мажлис, панель сессиялари, икки томонлама учрашувлар, б2б алоқалар – Форумнинг бой кун тартиби рақамли иқтисодиёт, яшил технологиялар, ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорлик, сармоявий кооперацияни ривожлантириш, саноат кооперацияси ва шерикликнинг бошқа устувор йўналишлари салоҳиятини очишга қаратилган.
ШҲТ Иқтисодий форуми нафақат ҳукуматлараро мулоқотни йўлга қўйиш, балки ишбилармон доиралар ва корхоналар вакилларининг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, ШҲТ маконидаги ҳудудларга инвесторларни жалб қилиш учун самарали майдонга айланиши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
- «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг