Тошкент шаҳрида бадиий гимнастика бўйича халқаро спорт мусобақалари бўлиб ўтди
Мамлакатимизда спорт туризмини ривожлантиришга, айниқса, қизларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишига шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бунинг натижасида юртимизда барча спорт турлари қатори бадиий гимнастика ҳам қизларимиз ўртасида жадал оммалашди ва истеъдодли гимнастикачилар етишиб, улар йирик халқаро мусобақалар ҳамда турнирларда юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқда.
Туризм қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Халқаро спорт клублари ассоциацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон гимнастика федерациясида “East cup & Olimpiya yulduzlari” халқаро спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг 2023 йил учун ягона тақвим режасига мувофиқ ўтказилди.
Мусобақада вакилларимиздан ташқари Бирлашган Араб Амирликлари, Россия, Қозоғистон, Украина, Қирғизистон ва Туркманистондан келган жами 400 нафарга яқин гимнастикачилар ғолиблик учун курашади.
Мазкур мусобақада гимнастикачилар яккалик ва гуруҳ баҳсларида ўз имкониятларини синовдан ўтказди. Аксарият гимнастикачи қизларнинг ҳалқа, тўп, булава ва тасма билан машқ бажариш бўйича маҳорати халқаро тоифали ҳакамлар томонидан баҳоланди.
“East cup & Olimpiya yulduzlari” халқаро спорт мусобақаларида биринчи ўрин билан Қирғизистонлик, иккинчи ўрин билан Қозоғистонлик, учинчи ўрин билан эса Ўзбекистонлик спортчиларимиз ғолиб деб топилди.
Ушбу мусобақалар болалар спорт туризмини ривожланишида, ёш ўсиб келаётган қизларни нафақат жисмоний, балки маънавий гўзалликни шакллантириш, шахсни тарбиялашнинг муҳим асосларидан бири эканини яна бир карра исботлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг