Тошкент шаҳрида 1-19 март кунлари Халқаро балет фестивали бўлиб ўтади
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилаётган мазкур фестиваль Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида ўтказилади. Ушбу нафис рақс шодиёнасининг кенг миқёсли дастурлари доирасида турли мамлакат ва балет мактабларининг машҳур саҳна асарлари намойиш этилади.
Улар орасида «Жунгли китоби янги ижрода» балети Акрам Хон (Буюк Британия) саҳналаштирувчи режиссёрлигида, бош қароргоҳи Лозаннада (Швейцария) жойлашган Морис Бежар балети, Борис Эйфман театри (Россия) раҳбарлигидаги «Пигмалион акс таъсири» ва «Евгений Онегин» спектакллари, шунингдек, «Ипак йўли» ҳамда «Лазги – муҳаббат ва қалб рақси» миллий балети (Ўзбекистон) томошаларининг ижро этилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг