Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўчалар нега сувга тўлиб кетганига изоҳ берди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
2 апрель куни Тошкентда кучли ёмғир ёғиши натижасида кўчаларда кўп миқдорда сув тўпланиш ҳолатлари кузатилди. Ижтимоий тармоқларда ҳаттоки тунеллар ва метро бекатларига ҳам сув киргани акс этган видеолар тарқалди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги махсус ирригация тармоқлари (ариқлар) катта сув оқимини кўтара олмаслиги билан изоҳлаган.
«2 апрел куни 2 соат давомида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида 20 мм ёмғир ёғди ва бу апрел ойи учун белгиланган умумий меъёрнинг, яъни 60 ммнинг учдан бир қисмига тенг. Лотоклар бир пайтнинг ўзида бундай катта оқимни қабул қилишга мўлжалланмагани боис, шаҳримиздаги бир неча манзилгоҳларда сув тўпланиши кузатилди»,— дейилади ҳокимлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг