Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Истиқлол» мажмуасини қуриш учун «ЦУМ» қаршисидаги ҳудуд танланганини маълум қилди
Аввалроқ хабар берганимиздек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган «Истиқлол» мажмуаси бўйича танлов эълон қилди.
Танлов иштирокчилари ўзбек давлатчилигининг 3 000 йиллик сиёсий, иқтисодий, илмий, маданий, маънавий тарихи ҳамда ўтган 30 йил, айниқса, Янги Ўзбекистонни қуриш босқичини ўзида қамраб олган жараёнларни гавдалантирувчи «Истиқлол мажмуаси»нинг концепция лойиҳасини ишлаб чиқиши лозим.
Мажмуани барпо этиш жойи сифатида Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари оралиғида, Марказий универмаг (ЦУМ) қаршисидаги ҳудуд танланган.
Танлов шартларига кўра унда иштирок этиш истагини билдирган юридик ва жисмоний шахслар (ижодкорлар) томонидан қуйидаги йўналишлар бўйича ўз таклифларини ишлаб чиқишлари талаб этилади:
- мажмуанинг бош ғояси;
- мажмуанинг тузилмаси – бош режаси (майдондаги кўп йиллик манзарали дарахтларни сақлаб қолиш шарти билан);
- мажмуанинг асосий рамзи ва тимсоллари;
- мажмуада акс эттириладиган тарихий воқеликлар (ўзбек давлатчилигининг 3000 йиллик тарихи, сиёсий, иқтисодий, илмий, маданий соҳалардаги ютуқларини инобатга олган ҳолда);
- тарихан мамлакатимиз ривожи ва мустаҳкамланишида ўзининг улкан ҳиссасини қўшган буюк аждодларимиз, миллий қаҳрамонларимизни мажмуада тасвирлаб бериш;
жумладан, моддий маданият дурдоналари, буюк давлат
ва ҳарбий арбоблар, атоқли аёллар, илм-фан ва маданият арбоблари, миллий озодлик кураши етакчилари ҳамда оламшумул тарихий воқеалар тўғрисида;
- мажмуанинг меъморий ечими - безаклар, рамзий тимсоллари;
- дунё давлатларида бунёд этилган мустақиллик ёдгорликларидан фарқ қилган ҳолда, мажмуанинг ўзига хос хусусиятлари;
- мажмуани бунёд этишда фойдаланиш таклиф этиладиган қурилиш материаллари (мармар, ёғоч, тош ва бошқалар);
- мажмуанинг мазмунида тарихий манбалар, хусусан, илм-фан, санъат, архитектура ёдгорликларидан фойдаланиш;
- мажмуанинг маънавий, маърифий ва тарбиявий аҳамияти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг