Тошкент метросидаги яна 7 та бекат вақтинча ёпилади

10:46 24 Июнь 2025 Жамият
171 0

Тошкент метрополитенининг Ер усти ҳалқа йўли йўналишидаги «Қурувчилар» — «Янгиобод» бекатлари оралиғида метро поездлари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 14 та бекатдан иборат «Технопарк – Қипчоқ» бекатлари ва бекатлар оралиғи бир неча йилдан буён йўловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, янги қурилган метро йўналишларида метро поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида, ер усти эстакадалари ва бекатлари маълум муддат фойдалангандан сўнг, режали профилактик ишларни амалга ошириш лозим.

Шу муносабат билан Ер усти ҳалқа йўли йўналишининг «Технопарк – Қипчоқ» бекатлари оралиғида босқичма-босқич 3 ой муддатга мўлжалланган режали профилактик ишлари амалга оширилмоқда. Навбатдаги ишларни амалга ошириш учун шу йилнинг 28 июнь санасида бошлаб, «Қурувчилар (12-бекат) — Янгиобод (6-бекат)» бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Тошкент метрополитени йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик мақсадида, «Қипчоқ–Янгиобод–Қипчоқ» метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади. Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонги 05:00 дан тунги 23:00 га қадар амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер