Тошкентда халқаро тиббиёт кўргазмаси бўлиб ўтмоқда – Фоторепортаж

17:47 17 Апрель 2024 Жамият
282 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

28-Тошкент халқаро тиббиёт кўргазмаси 2024 йил 16-18 апрель кунлари Узекспомарказ»нинг 1, 2, 3, 4-павилонларида бўлиб ўтмоқда.

Бугунги кунда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш устувор аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотлар о ътказилмоқда, моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳияти мустаҳкамланмоқда, касалликларни ташхислаш ва даволашнинг илғор усуллари кенг жорий этилмоқда.

Тошкент Халқаро тиббиёт кўргазмасининг ҳамжамиятидаги роли жуда муҳим, чунки кўргазма замонавий асбоб-ускуналар, технологиялар, илғор даволаш ва диагностика усуллари билан танишиш учун ноёб имкониятни тақдим этади. Бу ҳар йили ўсиб бораётган кўргазманинг иштироки ва ташрифи кўрсаткичларидан далолат беради.

Мазкур кўргазмадан ўрин олган тиббий асбоб-ускуналар, лаборатория ускуналари, фармацевтика, стоматологиядан ташқари тиббий туризм, гўзаллик ва соғлиқ бўлимлари ҳам иштирокчилар эътиборини тортди.

 

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

 

 

 

 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер