Тошкент халқаро аэропортидаги эстакада фаолияти тикланди
Тошкент халқаро аэропортидаги эстакада орқали, йўл белгилари янгиланиши муносабати билан 28 август куни чекланган йўл ҳаракати тикланди.
Йўловчилар ва кузатувчилар учун Тошкент халқаро аэропорти эстакадасига чиқиш бепул!
Терминалга эстакада орқали чиқиш қоидалари:
— эстакаданинг ўнг чизиғи туристик автобуслар ва микроавтобуслар учун, чап чизиғи таксилар учун мўлжалланган;
— йўловчиларни эстакадада қисқа муддатга тушириш/олиш автомобиллар учун 5 дақиқадан, туристик автобуслар ва микроавтобуслар учун — 10 дақиқадан ошмаслиги лозим;
— эстакаданинг ўнг ва чап қаторларини ажратиб турувчи сариқ чизиқда тўхташ тақиқланади ва қоидабузарлик ҳисобланиб, жаримага солиниши мумкин.
Эстакадада бир вақтнинг ўзида 30 тагача енгил автомобиль ёки сайёҳлик автобуслари билан бирга 17 тагача автомобиль бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг