Тошкент – Чорвоқ мавсумий автобус қатновлари сони кўпайтирилди

18:28 25 Июль 2024 Жамият
511 0

Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига («Чорвоқ» эркин туристик зонасига) график асосида ҳаракатланувчи мавсумий автобуслар қатнови кўпайтирилди.

Эндиликда автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 8:00, 09:00, 11:00 ва 16:30 да жўнайди. Чорвоқдан (Хумсон) эса 6:00, 16:00, 18:00 ва 19:00 ҳаракатланади.

Қатновлар Uzautotrans service корхонасининг YUTONG автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер