“Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган поездларнинг битта рейси тўхтатилади

16:50 23 Май 2022 Жамият
453 0

“Тошкент МТУ” УКга қарашли “Ақча-Облиқ” темир йўл станциялари оралиғи 101-километр 9-пикетидаги кўприкда таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан, жорий йил 27, 28 май кунлари “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездларнинг 1 та рейси бекор қилинади. Хусусан:

— 2022 йил 27 май куни “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишидаги 64/63-сонли;

— 28 май куни “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишидаги 60/59 ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездларининг;

— 28 май куни 6408-сонли “Тошкент — Ангрен” ҳамда 29 май куни 6409-сонли “Ангрен — Тошкент” шаҳарлараро йўловчи поездларининг 1 та рейси бекор қилинади.

Бундан ташқари, 27 май куни “Бухоро — Андижон” йўналишида ҳаракатланадиган 391-сонли йўловчи поезди “Бухоро — Тошкент”, 28 май куни эса “Андижон — Термез” йўналишида қатновчи 397-сонли йўловчи поезди, “Тошкент — Термез” йўналишида амалдаги жадвал бўйича ҳаракатини амалга оширади.

Ушбу поездларга олдиндан харид қилинган чипталар йўловчиларга тўлиқ қайтарилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер