«Тошкент» аэропортининг маҳаллий авиақатновлар терминалида қаҳвахона очилди
«Тошкент» халқаро аэропортининг маҳаллий авиақатновлар терминалида «Mooz Coffee» кафеси очилди. Янги овқатланиш пункти учиб кетиш залининг «стерил» ҳудудида жойлашган бўлиб, кечаю кундуз ишлайди. Қаҳвахона менюсида иссиқ ва совуқ ичимликлар, пишириқлар, ширинликлар, сендвич ва салатлар мавжуд.
«Тошкент аэропортида филиалимизнинг очилишига тайёргарлик кўрар эканмиз, жўнаб кетаётган йўловчилар учун вақт ва қулайлик энг муҳими эканлигини ҳисобга олдик. Вақтни тежаш тамойилига қатъий риоя қилган ҳолда ишлайдиган малакали кадрларни танладик, менюни ҳам ўзбекистонликларнинг, ҳам хорижлик сайёҳларнинг диди ва эҳтиёжлари хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқдик ва мослаштирдик, бортга олиб чиқиш мумкин бўлган қулай ва хавфсиз идишларни танладик. Энди эса катта қувонч билан йўловчиларни пойтахт аэропортида кутиб олишга тайёрмиз», — деди Mooz Coffee вакили.
Mooz Coffee — Қозоғистондаги машҳур қаҳвахоналар тармоғи. Бренднинг Ўзбекистондаги расмий вакили Comfort Development компанияси бўлиб, у Тошкент аэропортидаги умумий овқатланиш шохобчасини ташкил этиш учун аукционда ғолиб чиққан эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг