Тошкент аэропортида терминалнинг янги қисми очилди

11:05 18 Февраль 2023 Жамият
596 0

«Тошкент» халқаро аэропортида 2640 кв.м майдондаги «steril» зонанинг чап қисми тантанали равишда ишга топширилди.

Янги ҳудудда яна бир Duty Free дўкони ва «Art Bazaar» савдо павильони очилди. Бу ерда ҳунармандлар, миллий гастрономия, гаджетлар ва халқаро сим-карталар, заргарлик буюмлари, болалар овқатлари, ширинликлар, дорихона ва кафе-бар мавжуд.

Шунингдек, «steril» зонада электрон қурилмаларни қувватлантириш имкониятига эга биринчи «coworking-corner» ташкил этилди. 

Яқин келажакда терминалнинг турли жойларида яна бир нечта шундай бурчакларни ташкил этиш режалаштирилган.

Март ойи охирига қадар стерил зонадаги яна бир блок фойдаланишга топширилади, у ерда капсулали меҳмонхона, ҳаммом, таҳорат ва намоз ўқиш хоналари ҳамда «Анжир» бизнес зали фаолият юритади. 

Бу мутлақо янги иншоот бўлиб, аэропорт мажмуасини яна 875 кв.м га кенгайтириб, халқаро ва трансфер йўловчилари учун қулай шароитлар яратишга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер