Тошкент аэропортида кутиб олиш ҳудуди очилди

Ҳарорат пасайиши арафасида Тошкент аэропортининг учиб келиш ҳудудида кутиб олувчилар учун павильон қурилиши якунланди.
Кеча кутиб олувчилар учун кутиш зали очилди. Умумий майдони 500 кв.м бўлган алоҳида павильон халқаро аэропортнинг учиб келиш зали ёнидаги P2 автотураргоҳида жойлашган. Ушбу павильонда кутиб олувчилар учун ўриндиқлар мавжуд бўлиб, яқин кунларда кафе ва гул дўкони очилади ҳамда савдо автоматлари, банкоматлар, мобил қурилмалар учун зарядлаш пунктлари ўрнатилади.
Айтиш жоизки, қурилган павильон вақтинчалик ечим ҳисобланади. Айни пайтда мавжуд терминални кенгайтириш лойиҳасини ишлаб чиқиш якуний босқичда бўлиб, у ерда кутиб олувчи ва кузатувчилар учун барча шароитлар яратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Андижон вилояти ҳокими 15 ёшли қизни зўрлагани тўғрисидаги хабарларга изоҳ берилди
- CEFR имтиҳонининг ўтказилиш саналари маълум бўлди
- Истанбул аэропортида танасига 6 кг олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
- Йўл ҳаракати қоидабузарликларнинг жарима баллари қачондан кучга киради?
- Шоирнинг аёли бўлиш шараф
- 9 ёшли қизчанинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 йилга қамалди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг