Тошкент аэропортида автоматик юк сақлаш жавонлари ўрнатилди
Тошкентдаги халқаро ва маҳаллий авиақатновлар терминалларида йўловчилар юкларини сақлаб, шаҳарда бемалол вақт ўтказишлари учун автоматик сақлаш жавонлари ўрнатилди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» компанияси хабар қилди.
Халқаро терминалдаги жавон жўнаш терминалининг 1-қаватида жойлашган бўлиб, 24 соат давомида ишлайди. Юкларни бир соат сақлаш учун нарх унинг ҳажмига қараб 15 минг сўмдан 40 минг сўмгача этиб белгиланган. Юклар учун стандарт (60х50х80 см), ўрта (90х50х80 см) ва катта (180х50х80 см) ҳажмдаги ўлчамлар мавжуд.
Маҳаллий авиақатновлар терминалидаги сақлаш жавони эса терминал ичида учиб кетиш ва учиб келиш заллари ўртасида жойлашган. У ҳам куну тун фаолият кўрсатади. Юкларни сақлаш барча турдаги багаж учун ягона тарифда соатига 10 000 сўмдан сақланади. Юклар ўлчамлари кичик (43х50х34 см), стандарт (60х50х80 см) бўлиши керак.
Тўлов жараёнида сақлаш жойи танланиб, нақд ёки банк картаси орқали тўлов амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг