Тошҳовузда замонавий хизмат кўрсатиш шохобчалари ишга туширилди

Ёзёвон туманини Фарғона водийси ҳудудлари билан боғловчи автомобиль йўлининг “Тошҳовуз” МФЙ ҳудудидан ўтган қарийб 10 км қисмида туну кун фаолият кўрсатувчи замонавий хизмат кўрсатиш шохобчалари фойдаланишга топширилди.
Шу йилнинг эрта кўкламидан бошланган ишлар доирасида йўл бўйидаги очиқ мелиорация зовури ёпиқ тармоққа айлантирилди. Натижада “драйвер” лойиҳалар ижросига киришилиб, 35 та хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этиш ва 100 га яқин иш ўрни яратиш вазифаси белгиланди. Бу орқали эса бюджетга йилига қўшимча 150 млн сўм тушумлар жалб этиш ҳамда хизмат кўрсатиш ҳажмига 1,5 млрд сўм маблағ қўшилиши кўзда тутилган.
Мустақиллигимиз байрамининг 34 йиллиги арафасида ушбу лойиҳа вилоятда биринчилардан бўлиб фойдаланишга топширилгани туфайли йўл бўйида замонавий хизматлар мажмуаси яратилди.
—Мўъжазгина боғимида лимон парваришини йўлга қўйганмиз, —дейди меҳнат фахрийси Аҳмаджон Исмоилов. — Эзгу ташаббус доирасида оила аъзолари ўзаро келишган ҳолда биринчилар қаторида тадбиркорлик фаолиятини бошладик. Бу ерда табиий лимон маҳсулотлари сотиш орқали “Ёзёвон шарбатлари” брендини яратишни мақсад қилганмиз.
Айтиш жоиз, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун замонавий инфратузилма шакллантириш мақсадида республика бюджетидан 1 млрд 200 млн сўм маблағ ажратилди. Канализация ва ирригация тармоқлари тортилиб, электр таъминоти учун трансформатор ва кўча чироқлари ўрнатилди. Шунингдек, бугунги кунга қадар 25 та енгил типдаги савдо дўконлари қуриб битказилди. Хизмат кўрсатиш объектлари тўлиқ жиҳозланди ва белгиланган талаблар асосида тадбиркорларга ижара шартномалари асосида ажратиб берилди.
Бир кеча-кундузда ушбу йўлда ўртача ўн минг автомашина ҳаракатланиши янги лойиҳанинг келажаги жуда истиқболли эканлигидан далолат беради.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг