Тони Кроос «Евро-2024»да ўзига хос рекорд қайд этди
Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос «Европа чемпионат – 2024» гуруҳ босқичида энг муваффақиятли паслар бўйича янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда «Score 90» нашри хабар бермоқда.
Германия мезбонлик қилаётган «Евро-2024» турнирининг дастлабки учта ўйини давомида немис футболчиси 324 та аниқ узатмани амалга оширди. Бу Францияда бўлиб ўтган «Евро-2016» пайтида ўзи ўрнатган рекордни (323 та) яхшилаш деганидир.
Крооснинг тўп билан ишлаш қобилияти Олмония жамоасининг гуруҳдаги муваффақиятли иштирокини таъминламоқда. Немис футболчиси доимо ўзининг узатмаларидаги аниқлиги билан ажралиб туради. Хусусан, у «Европа чемпионати» мусобақаларидаги энг аниқ пастлар рейтингидаги 5 та ўриндан 3 тасини эгаллаб турибди.
Испаниялик футбол афсонаси Хави «Евро-2012»да 317 та узатма билан учинчи ўринни, Швейцария терма жамоаси плеймейкери Гранит Жака 281 та узатма билан тўртинчи ўринни эгаллаган.
«Реал Мадрид» футбол клубининг ярим ҳимоячиси «Евро-2024» сўнгида фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг