Томорқа даромад манбаи
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Асака туманида томорқадан унумли фойдаланиш натижасида иш билан банд бўлмаган аҳоли доимий даромадга йўналтирилмоқда. Жумладан, «Обод» МФЙдаги 95 та хонадонда иссиқхоналар барпо этилди.
— Бунинг учун жами 693 миллион 500 минг сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилди, — дейди маҳалла ҳоким ёрдамчиси Абдулазиз Обидов. — Иссиқхонадан унумли фойдаланиш, маҳсулотни бозорга олиб чиқиш ва харидорга етказиш мавзуларида маҳорат дарслари ташкил этилди. Ҳозирда биринчи ҳосилдан бўшаган майдонларга иккинчи экин экилди. Бир йилда камида уч марта ҳосил олиш режалаштирилган.
Томорқа эгалари бир сотих ердан 5 миллиондан 10 миллион сўмгача даромад олмоқда. Бу кўрсаткич йил якунига қадар 3-4 баробарга ортади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг