Токиода Сирдарё вилоятининг инвестиция ва экспорт салоҳияти намойиш этилмоқда
Айни пайтда Эркинжон Турдимов бошчилигидаги Сирдарё вилояти делегацияси Токио шаҳрида Япониянинг қатор етакчи компания ва корпорациялар раҳбарлари билан самарали учрашувлар ўтказмоқда, деб хабар бермоқда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Хусусан, бугун куннинг биринчи ярмида вилоят раҳбари Momiki Co. Ltd., Farmdo Group ҳамда Altai Trading компаниялари раҳбарияти билан музокаралар олиб борилди.

Учрашувлар давомида Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, Solar Farm лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек дуккакли экинлар ва бошқа агро маҳсулотларни Япония бозорларига экспорт қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Музокараларда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича аниқ йўналишларни белгилаб олдилар.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг