Токио-2020 ёзги Олимпиада ўйинлари совриндори Давлат Бобонов биринчи босқичдаёқ иштирокини якунлайдиган бўлди

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз иштирокларини давом эттирмоқда.
Эркаклар ўртасида дзюдо баҳсларида -90 кг вазн тоифасида қатнашаётган спортчимиз Давлат Бобонов «Париж-2024»даги иштирокини биринчи босқичда якунлайдиган бўлди.
Машҳур дзюдочимиз, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Давлат Бобонов БАА терма жамоаси аъзоси Арам Григорян билан тўқнаш келди. Афсуски, жанг Григорян фойдасига ҳал бўлди ва Бобонов Олимпиададаги иштирокини якунлади.
Аввалроқ, Япониялик Саки Низое дзюдочимиз Гулноза Матниязовани турнирдан чиқариб юборганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг