Давлат Бобонов 9 йиллик танаффусдан сўнг жаҳон рейтинги етакчисига айланди

Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Аҳамиятлиси, унда -90 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Давлат Бобонов биринчи ўринга кўтарилиб олди.

11:41 27.10.2021
Қишки Олимпиада ўйинларининг медаллари дизайни тақдим этилди

Медалларнинг олд томонида Олимпиада ҳалқаси, орқа томонида эса ўйинлар эмблемаси ва мусобақанинг Хитой тилидаги номи ёзилган.

23:20 26.10.2021
Кутилмаган маълумот: Одилжон Асланов жангсиз кейинги босқичга йўл олади

Ҳозиргина -80 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Одилжон Асланов иштирокидаги жанг ҳақида кутилмаган маълумот эълон қилинди.

20:01 26.10.2021
Дзюдочи Диёрбек Урозбоев 3 йилга дисквалификация қилинди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Рио — 2016 Олимпия ўйинлари совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё чемпионати кумуш медали ҳамда кўплаб турнирларда ишончли ғалабаларга эришган спортчи Диёрбек Урозбоевдан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланган.

18:48 26.10.2021
Боксчиларимиз жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлашди

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди.

09:05 26.10.2021
Пойтахтда “Skandinavcha yurish” марафони ташкил этилди

Иштирокчилар Ислом Каримов номидаги кўча бўйлаб ҳаракатланиб, «Халқлар дўстлиги» майдонининг орқа томонида барпо этилган марра чизиғи томон жами 4,6 километр масофани босиб ўтишди.

21:59 16.10.2021
Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионатига борувчи терма жамоа таркибига киритилди

Жорий йилнинг 22 октябрь – 7 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу жаҳон чемпионатида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ таркиб билан иштирок этиши кутилмоқда.

11:00 11.10.2021
Чанғичиларимиз учун Европа давлатларида йиғин ташкил этилади

Ўзбекистон чанғичилари йил якунига қадар Австрия, Италия ва Россия тоғ чанғи спорт базаларида бўлиб ўтадиган ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда ушбу мамлакатларда ташкил этиладиган халқаро мусобақаларда иштирок этади.

18:31 09.10.2021
Бугун 3 спорт тури бўйича атлетларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади

Таиландда ўтаётган волейбол бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида АГМК жамоаси мусобақанинг биринчи турида мезбонлар билан баҳс олиб боради. Шунингдек, Саудия Арабистонида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида, Италияда эса дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ёш спортчиларимиз баҳсларга киришадилар.

10:59 08.10.2021
Сув полочиларимиз жаҳон чемпионатига жўнаб кетишди

Сув полоси бўйича Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Исроил давлатида ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Нетания шаҳрига йўл олди.

10:45 08.10.2021
Тошкентда илк маротаба триатлон бўйича Осиё кубоги ўтказилади

Шу йилнинг 9-10 октябрь кунлари Тошкентда илк маротаба спортчилар ва ҳаваскорлар ўртасида “Asian Sprint Triathlon Cup”, яъни триатлон бўйича спринг масофасида Осиё кубоги ўтказилади.

21:52 06.10.2021
Токиодаги хатолар Парижда такрорланмасин

Ҳудудларда Токио — 2020 олимпиадаси якунлари, Ханчжоу — 2022 Осиё ва Париж — 2024 олимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича учрашувлар ташкил этилмоқда.

12:06 04.10.2021