Токио-2020: Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик байроқдор ўзгарди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси шу йил 21 август куни Японияга етиб борганди.
Нарита аэропортида олинган тест натижаларига кўра, дзюдо бўйича бир нафардан спортчи ва мураббийимизда коронавирус инфекцияси аниқланди ва улар Токио шаҳрида карантинга олинди.
Шунингдек, енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси ва байроқдори Нурхон Қурбонова самолётда уларга яқин масофада бўлганлиги боис бу спортчига ҳам Халқаро паралимпия ташкилий қўмитаси ҳамда Япония ҳукумати талабларига мувофиқ карантин эҳтиёт чораси қўлланилди. Шу сабабли Н.Қурбонова бугун Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланадиган очилиш маросимида байроқдор сифатида иштирок эта олмайди.
Шу ўринда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан параканоэ бўйича Жаҳон чемпиони Шаҳноза Мирзаева Мухаммад Рихсимов билан биргаликда байроқдор сифатида иштирок этиши таклифи маъқулланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг