Тойлоқда янги тиббиёт муассасаси иш бошлади
Тойлоқ туманида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиниканинг қўшимча биноси фойдаланишга топширилди. Мазкур лойиҳа “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида амалга оширилиб, қурилиш ишлари учун жами 1 миллиард 412 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Қурилиш ишлари “FAYZ ZAMIN MONTAJ” хусусий корхонаси томонидан замонавий меъёр ва талаблар асосида бажарилди.

– Аввало, бу лойиҳа туманимиз аҳолиси учун жуда муҳим, – дейди туман ҳокими Беҳзод Раҳматуллаев. – Янги поликлиника биносининг ишга туширилиши орқали минглаб фуқароларимизга сифатли, замонавий ва қулай шароитларда тиббий хизмат кўрсатиш имконияти яратилди. Фуқароларнинг бевосита ташаббус ва таклифлари асосида барпо этилган ушбу тиббиёт объекти ҳудудда ижтимоий инфратузилмани янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Янги тиббиёт муассасаси фойдаланишга топширилиши натижасида туман марказида жойлашган Чароғбон, Боғичинор, Бирлик ва Сариосиё маҳаллаларида истиқомат қилувчи қарийб 17 минг нафар аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини сифатли ва тезкор кўрсатиш имконияти яратилди. Муассаса 2-тип оилавий поликлиника сифатида фаолият юритиб, унинг таркибида 6 та тиббий бригада аҳоли саломатлигини мунтазам назорат қилиш, касалликларнинг олдини олиш, эрта ташхис қўйиш ва самарали даволаш ишларини олиб боради. Поликлиника замонавий тиббий асбоб-ускуналар, жумладан, ультратовуш (УЗИ) аппарати билан жиҳозланган. Шунингдек, муассасада педиатр ва гинеколог мутахассислар фаолият юритиб, болалар ва аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш, оналик ва болаликни ҳимоялаш йўналишида сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Акмал Мирзоев,
Тойлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг