Тойлоқда уч нафар фуқаро табиатга 211 170 000 сўм зарар келтирди
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Ушбу ҳолат Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва унинг Тойлоқ тумани инспекцияси давлат инспекторлари томонидан аниқланди.
Маълумки, бугунги кунда Республикамизда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг кесилишига қарши мораторий жорий этилиши муносабати билан дарахтларни тегишли рухсатларсиз кесиш қатъиян ман этилади.
Шунга қарамай, Тойлоқ туманининг «Ўрай элипок» МФЙ да яшовчи уч нафар фуқаролар ноқонуний равишда бир неча туп дарахтни кесгани ошкор бўлди. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 79-моддаси 1-қисми билан уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 25 баробаридан жарима қўлланилди. Бундан ташқари, фуқаро Г.М га 51 340 000 сўм, М.Ф га 28 730 000 сўм ҳамда Б.К га 56 100 000 сўм табиатга етказилган зарарлар ҳисобланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг