Тоғ бағрида яширинган икки тарихий шаҳар кашф этилди
Археологлар Ипак Йўлининг муҳим чорраҳаларидан бирида жойлашган, аввал номаълум бўлган иккита шаҳарни аниқлашди.
Ўзбекистоннинг шарқий қисмидаги кўкаламзор тоғлар бағрида яширинган икки шаҳардан бири Тугунбулоқ камида 120 гектар майдонни эгаллаган йирик шаҳар бўлиб, денгиз сатҳидан 2 000 метрдан ортиқ баландликда жойлашган.
Ўзбекистон Миллий археология марказидан хабар беришларича, қазишма натижаларига кўра Тугунбулоқ ва унинг кичикроқ ҳамроҳи — Тошбулоқ VIII-XI асрларда, яъни ўрта аср цивилизациясининг авж даврида, гуллаб-яшнаган шаҳар марказлари бўлган. Бу шаҳарлар Марказий Осиёнинг катта қисмида ҳукмронлик қилган қудратли туркий сулола — Қорахонийлар давлати таркибига кирган.
Мазкур кашфиёт афсонавий Ипак Йўли ва унинг савдо йўллари тармоғи ҳақидаги кўп йиллик тасаввурларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг