Тўфон туфайли Флориданинг беш миллиондан ортиқ аҳолиси эвакуация қилинди
Фото: AP
“Милтон” тўфони туфайли АҚШнинг Флорида штатида яшовчи беш миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди. “New York Times” нашрининг ёзишича, бу штат тарихидаги энг йирик эвакуациялардан бири ҳисобланади.
“5,5 миллиондан ортиқ одам Флориданинг ғарбий соҳилини тарк этишга мажбур бўлди. Бу штат тарихидаги энг йирик эвакуациялардан бири”, — дейилади манбада.
Газетанинг ёзишича, расмийлар штат аҳолисини энг яқин бошпаналарга боришга ва узоққа кетмасликка чақирган. Аҳоли эвакуация қилиш тўғрисидаги буйруқни жиддий қабул қилгани сабабли кўп ҳудудлар ҳувуллаб қолган.
Шу йилнинг 6 октябрь куни Флорида ҳукумати “Милтон” тўфони яқинлашиб келаётгани сабабли штатнинг бир неча ўнлаб округларида фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг