ТИВ ўзбекистонлик фуқаро вафоти юзасидан Россия тергов идораларига расмий нота юборди
Ижтимоий тармоқларда 12 декабрь куни Россиянинг Хабаровск шаҳрида содир бўлган ҳодиса оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этгани тўғрисида хабарлар кенг тарқалган эди.
Тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, куч ишлатар тузилмалар ходимлари кафелардан бирига бостириб кириб, у ерда бўлган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларини калтаклаши оқибатида икки нафар фуқаро оғир жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Фуқаролардан бири олган оғир жароҳатлари туфайли вафот этган.
Ҳозирда Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг вафоти билан боғлиқ ҳолат Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги томонидан назоратга олинган.
«Бош консулхона марҳумнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб, уларга зарур консуллик ва амалий ёрдам кўрсатмоқда. Фуқаронинг жасадини Ватанга қайтариш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда», — дейилади ТИВ хабарида.
Шунингдек, мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Хабаровск ўлкаси Прокуратураси, Тергов бошқармаси ҳамда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Хабаровск ўлкасидаги ваколатхонасига ноталар юборилиб, ҳолатни ҳар томонлама холисона ва қонуний тартибда ўрганиш сўралган.
Билдирилишича , айни пайтда фуқаронинг вафот этиш сабаблари бўйича расман тасдиқланган маълумот мавжуд эмас.
«Тегишли идоралардан аниқ маълумотлар келиб тушиши билан жамоатчиликка қўшимча ахборот берилади. Ижтимоий тармоқларда тилга олинган иккинчи фуқаро ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмади. Ўзбекистон дипломатлари хориждаги ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни устувор вазифа деб билади», — дейилади баёнотда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг