Тилла тақинчоқларни ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
Фото: “Халқ сўзи”
Жисмоний шахслар ўз эҳтиёжлари учун 65 граммгача заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз юртимизга олиб киришига рухсат этилганлигига қарамай, ушбу маҳсулотларни мамлакатимизга ноқонуний тарзда олиб кириш ҳолатлари учрамоқда.
Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати берган маълумотга кўра, «Истамбул-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан Самарқанд халқаро аэропортига учиб келган фуқаро Н. Х.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.
Натижада йўловчи Н. Х. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, кийимлари орасига яширилган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, жисмоний шахсларнинг божсиз олиб кириш нормасидан ортиқча бўлган қиймати 47,3 миллион сўмлик, оғирлиги 209,86 грамм кумуш ва 83,53 грамм заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузар Н. Х. га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди ҳамда заргарлик буюмлари тегишли тартибда давлат фойдасига мусодара қилинди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг