The Telegraph Ўзбекистонни коронавирусдан холи туристик жозибадор мамлакат сифатида эътироф этди

Буюк Британиянинг таниқли “The Telegraph” газетаси Ўзбекистонни саёҳат қилиш учун коронавирусдан холи, туристик жиҳатдан жозибадор 19 мамлакат қаторига қўшди. Бу ҳақда Туризмини ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.
“Telegraph Travel” ёзувчиси Сара Уилернинг сўзларига кўра, “катталиги Испаниядек келадиган бу давлат, ўзидан нур ва ажиб гўзалликни таратиб туради. Замонавий Ўзбекистонда Буюк Ипак йўлининг уч буюк шаҳри (Бухоро, Хива ва Самарқанд) ва Тянь-Шань тоғ массиви жойлашган”. Ўзбекистондан ташқари ушбу рўйхатга Аргентина, Намибия, Куба, Туркия, Мўғулистон, Мадагаскар, Перу, Малдив, Малта, Лаос, Ботсвана, Жанубий Африка, Чили, Польша, Колумбия, Венгрия, Боливия ва Танзания каби давлатлар киритилган. Нашрда таъкидланишича, ушбу мамлакатларда коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланмаган, шу билан бирга, у ерларда кўриш мумкин бўлган жойлар талайгина.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг