Депутатлар муҳим қонун лойиҳасини моддама-модда кўриб чиқди
Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ер қаъри тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати маълум қилган.
Хабар қилинишича, қонун лойиҳасида белгиланаётган нормалар ер қаърини геологик ўрганиш, ундан самарали ва масъуллик билан фойдаланиш ва қайта тўлдириш, уни замонавий амалиёт билан уйғунликда муҳофаза қилиш ҳамда тизимли назоратини таъминлашга қаратилган.
Қонун лойиҳаси билан ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни бериш, ҳисоботларни қабул қилиш ва бошқа соҳадаги давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларида «ягона дарча» принсипи жорий этилади. Шунингдек, ер қаъридан барқарор фойдаланиш тамойили киритилиб, оқилона ишлатиш талаблари ер қаъридан фойдаланувчиларнинг мажбурияти сифатида белгиланмоқда.
Бундан ташқари, норуда хомашё конларини қидириб топиш ва ўзлаштиришга оид нормалар кучайтирилмоқда. Норуда қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш ва қазиб олиш учун рухсатномалар расмийлаштиришнинг аниқ тартиби белгиланиши режалаштирилган.
Халқаро амалиётга мос равишда «кадастр майдони» тушунчаси ҳам киритилиши кўзда тутилган. Экология ва атроф-муҳитни келгусида кафолатли асраш мақсадида ер қаъридан фойдаланишда экологик хавфсизликни таъминлашнинг қоидалари назарда тутиляпти.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси билан кон-геология ишларини халқаро стандартларда экология ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқ равишда амалга ошириш нормалари такомиллаштирилди. Шунингдек, депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ер ости бойликларини масъулият билан геологик жиҳатдан ўрганиш ва улардан фойдаланиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ишга солиш, барқарор янги иш ўринларини яратиш ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардошликни оширишга хизмат қилади.
«Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг