Тез орада «Парламент ўйинлари»га старт берилади — дастур, тақвим ва жадвал
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги «Парламент ўйинлари спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Бундан кўзланган мақсад — депутатларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборат.
Унда депутатлар, Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳамда ходимлари «Олий Мажлис Сенати Раиси кубоги» учун баҳслашадилар.
Мусобақа 3 босқичда ташкил этилиб, унда эркаклар мини-футбол ва волейбол бўйича, аёллар эса бадминтон бўйича ўзаро мусобақалашади. Дастурдан ўрин олган стол тенниси баҳсларида эркак ва аёллар иштирок этади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Мусобақанинг ҳудудий босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоалар Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Ғолиб ва совриндорлар Олий Мажлис Сенати Раисининг кубоги, медаль, диплом, шунингдек Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда ҳомий ташкилотларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишади.
Сенат томонидан ушбу мусобақаларнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш графиги ишлаб чиқилган. Қуйида мусобақа жадвали билан танишишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг