Термизда “TalabaExpo – 2025” касб кўргазмаси ўтказилди
Термиз шаҳрида ёшлар касбий ривожланиши ва бандлигини таъминлаш мақсадида йирик “TalabaExpo – 2025” касб кўргазмаси бўлиб ўтди. “Келажакка қадам” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу тадбир ёшлар учун янги имкониятлар майдонига айланди.
Шаҳар марказидаги Бобур номидаги истироҳат боғида ўтказилган кўргазмада вилоятдаги 6 та олий таълим муассасаси талабалари томонидан яратилган илмий-амалий ишлар, инновацион ғоялар ва стартап лойиҳалар намойиш қилинди. Иш берувчи ташкилотлар эса бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Тадбир Олий таълим, фан ва инновациялар, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари, вилоят ҳокимлиги, “Ўзмиллийбанк” АЖ, Савдо-саноат палатаси ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил қилинди.
Кўргазма очилишида ёшларнинг бандлигини таъминлаш давлат сиёсатидаги устувор вазифа экани таъкидланиб, “TalabaExpo – 2025” муҳим босқич бўлиб хизмат қилиши ҳақида сўз юритилди.

— Лойиҳа олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш ва тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш учун молиявий ёрдам кўрсатишга қаратилган, — дейди “Ўзмиллийбанк” АЖ “Келажакка қадам” маркази директори Элмурод Ҳошимов. — Тадбир доирасида 9 минг 837 нафар талаба ва битирувчи иштирок этди, 116 та тадбиркорлик субъекти ўз амалий таклифларини тақдим қилди. Шунингдек, 1 минг 058 нафар ёш шу ернинг ўзида ишга жойлашишга муваффақ бўлди, 43 нафари эса ўз бизнес ғоялари асосида тадбиркорликка илк қадам қўйди.
“TalabaExpo–2025” кўргазмаси ёшларнинг салоҳиятини намоён этиш ва уларни ижтимоий-иқтисодий ҳаётга муваффақиятли интеграциялаштириш учун муҳим имконият яратди. Бундай лойиҳалар вилоятда ёшларнинг касбий ўсиши ва жамият тараққиётига хизмат қилишини таъминлайди.
Фарҳод ЭСОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг