«Миллий анимацияда муҳим қадам». Саида Мирзиёева «Сеҳрландия» мультфильми премьерасида иштирок этди
19 декабрь куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўғли Шавкатжон билан бирга «Сеҳрландия: Қаҳрамонлар миссияси» мультфильмининг премьерасида иштирок этди. Томошабинлар залида қарийб икки минг нафар бола жам бўлди.
Қайд этилишича, томошабинлар илк дақиқаларданоқ экрандаги воқеаларга тўлиқ шўнғиб кетган — болалар сюжетга самимий муносабат билдириб, қаҳрамонлар билан бирга қувониб, бирга ҳаяжонланган. Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, айнан шундай фаол иштирок мультфильм ижодкорлари ўз аудиториясига йўл топа олганини кўрсатади.

У болани алдаш мумкин эмаслигини, у самимийликни дарҳол ҳис қилишини қайд этди. Агар болалар экрандан кўз узмай томоша қилаётган бўлса, демак, лойиҳага нафақат технология, балки қалб ҳам жо этилган.
«Сеҳрландия: Қаҳрамонлар миссияси» Ўзбекистон тарихида илк бор 3D форматда яратилган тўлиқ метражли анимацион фильм ҳисобланади. Лойиҳа миллий анимация ривожи учун муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

«Она сифатида айтаман: болаларимиз ўз тилида, ўз руҳиятига яқин, замонавий мультфильмларни кўриб улғайиши жуда муҳим», — деди Президент Администрацияси раҳбари.
Шунингдек, Саида Мирзиёева лойиҳа муаллифи Жаҳонгир Аҳмедов ва бутун ижодий жамоага миннатдорлик билдириб, қўлга киритилган натижалар билан чекланмасдан, янги марралар сари интилишни тилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг