Термиз халқаро савдо марказида Қозоғистон павильони очилди

10:44 17 Март 2025 Жамият
137 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида муносабатларни мустаҳкамлашда турли соҳалардаги ҳамкорлик муҳим роль ўйнайди. «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонасида Қозоғистон савдо павильонининг очилгани, шубҳасиз, икки давлатнинг савдо-иқтисодий алоқаларига янада изчил тус беради.

Маросимда Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазири Арман Шаккалиев бошчилигидаги делегация, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги вакиллари, шунингдек, Афғонистондан ҳам вакил иштирок этди.

Қозоғистон савдо павильонининг очилиши савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади. Бу ҳудуд орқали Қозоғистоннинг сифатли маҳсулотлари Ўзбекистон бозорига кириб бориши, тадбиркорлар ва сармоядорлар ўртасида янги ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари яратилади.

Делегация аъзолари Термиз халқаро савдо марказининг инфратузилмаси ва фаолияти билан яқиндан танишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?