«Термиз» халқаро аэропорти 55 кунлик реконструкциядан сўнг яна ишга туширилди
Жорий йилнинг 26 декабрь куни соат 08:15 да «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Тошкент — Термиз йўналиши бўйича HY-65 рейси бортида 146 нафар йўловчи билан «Термиз» халқаро аэропортига қўнди.
Ушбу аэропортни қайта қуриш доирасида узунлиги 3000 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаклари ва учта самолёт тўхташ жойи учун перронни ўз ичига олган, янги 4E тоифали аэродром мажмуаси қурилди.
Айни пайтда 377 миллиард сўмлик ишлар бажарилган янги аэродром мажмуасининг қуриш лойиҳаси 550 миллиард сўмга баҳоланмоқда. Лойиҳанинг якуний босқичи — учта самолёт турар жойи ва иккинчи юриш йўлаги 2023 йилнинг апрелигача якунланиши режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг