Термиз ҳайвонот боғида Хонгул болалади

14:01 13 Сентябр 2024 Жамият
331 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Термиз ҳайвонот боғида сақланаётган ноёб турдаги Хонгул — Бухоро буғуси болалади.

Сурхондарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, ҳозирда жониворнинг саломатлиги яхши, у ветеринарларнинг назорат остига олинган.

Бугунги кунда ҳайвонот боғида 4 бош — 2 бош эркак, 2 бош урғочи Бухоро буғуси сақланмоқда.

Хонгул (Бухоро буғуси) — йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган кенжа тур ҳисобланади. Ўтмишда Сирдарё ва Амударё ҳавзаларининг барча тўқайзорларида кенг тарқалган.

Ҳозирда Амударё водийсининг юқори (Сурхондарё вилояти) ва ўрта (Бухоро вилояти Қизилқум қўриқхонаси) оқимида яшовчи, Зарафшон Миллий табиат боғи ва Қуйи Амударё биосфера резервати, шунингдек, Зарафшон дарёси юқорисида — Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги абориген популяциялари, интродукция ва реинтродукция йўли билан юзага келган сунъий гуруҳлари мавжуд.

Ҳозирда экология посбонлари томонидан Бухоро буғулари яшаш ареаллари, уларнинг популяцияси мониторинги олиб борилмоқда. Ушбу ноёб турдаги жонзотларни муҳофазасини таъминлаш, янада кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер