«Terminals Holding» Навоий аэропортини ривожлантириш стратегиясини тайёрламоқда
«Terminals Holding Sole Proprietorship» делегацияси юк терминали инфратузилмаси ва ишлаш жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида «Навоий» халқаро аэропортига ташриф буюрди.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи охирида «Uzbekistan Airports» ва «Terminals Holding» ўртасида «Навоий» халқаро аэропорти юк терминалини бошқарувга бериш бўйича келишув имзоланган эди.
Мақсад — «Terminals Holding» томонидан таклиф этилаётган замонавий технологиялар ва инвестициялардан фойдаланган ҳолда Навоий аэропорти юк ҳабини ривожлантириш учун қўшма ресурсларни бирлаштириш.
Эришилган келишувлардан олдин, БАА компанияси лойиҳага қизиқиш билдирган пайтдан бошлаб, икки йил давомида музокаралар олиб борилди.
Шу кунларда «Terminals Holding» вакиллари «Навоий» аэропортининг юк терминалига ташриф буюриб, инфратузилма, омборлардаги мавжуд махсус техника ва жиҳозлар билан танишди, импорт қилинадиган товарларни қайта ишлаш жараёнлари ва божхона органлари билан ўзаро ҳамкорликни ва Ўзбекистон юк ташиш соҳаси билан боғлиқ қонунчилик нормаларини ўрганишга киришди.
Таҳлил натижаларига кўра компания мутахассислари юк хабини ривожлантириш стратегиясини ва юк рейсларининг истиқболли йўналишлари прогнозини тузади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг