Тергов ҳибсхонасидаги шароитлар ўрганилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлардан иборат жамоатчилик гуруҳи томонидан Қарши шаҳридаги 5-сон тергов ҳибсхонасидаги шарт-шароитлар ўрганилди.

- Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш масаласи устувор аҳамият касб этиб, бу жиҳат шахснинг озодликда ёки жазо муддатини ўтаётганидан қатъий назар ўз долзарблигини йўқотмайди, — дейди Омбудсманнинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Лола Саодатова. — Асосий Қомусимизда ҳам озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга экани белгилаб қўйилган.

Шунга асосан ўтказилган ўрганишда муассасада сақланаётган шахсларнинг яшаш шароити, овқатланиш, тиббий ёрдам сифати ва санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳолатлари кўздан кечирилди.

Ҳибсхонада сақланаётган аёллар, вояга етмаганлар билан алоҳида профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди.

Тадбир сўнгида ҳибсхонада сақланаётган шахсларга ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара асарлари жамланган китоблар улашилди. Муассаса учун “Қарши мебель” корхонаси томонидан стол ва стуллар жамланмаси ҳомийлик асосида тақдим этилди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг