“Telegram” нега юз минглаб гуруҳ ва каналларни блоклади?

“Telegram” ўз сайтида мессенжер сиёсати ёки қонунларига мос келмайдиган ҳамда бузғунчи контентлар тарқатилган юз минглаб каналларни блоклагани ҳақида хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йилда мессенжерда жами 15,3 миллионта гуруҳ ва каналлар блокланган.
“Телеграм” ҳар куни ўн минглаб гуруҳлар ва каналларни блоклайди ҳамда унинг хизмат кўрсатиш шартларини бузувчи миллионлаб контентни, жумладан, зўравонликка чақириқлар, болаларга нисбатан зўравонлик материалларини тарқатиш ва ноқонуний маҳсулотларни сотиш каби контентларни ўчириб ташлайди“, дейилади хабарда.
Жорий йил давомида болаларга нисбатан жинсий зўравонлик мавзусига оид материалларни ўз ичига олган деярли 702 минг гуруҳ, шунингдек, террорчилик фаолияти билан боғлиқ бўлган 129 мингга яқин гуруҳ ва каналлар блокланган.
Бундан ташқари, терроризмга оид 100 миллиондан ортиқ контент йўқ қилинган.
Мессенжер 2015 йилдан бошлаб фойдаланувчилардан шикоятларни қабул қилиш ҳамда махсус мониторинг усулларини амалга ошириб келмоқда. “Telegram” 2022 йилдан бери экстремистик мафкурага қарши кураш глобал маркази билан ҳам ҳамкорлик қилади. 2024 йилдан бошлаб сунъий интеллектга асосланган модерация воситалари ҳам жорий этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг