Telegram Дуров ҳибсга олинганидан кейин илк расмий баёнотни эълон қилди

10:29 26 Август 2024 Дунё
194 0

Telegram жамоаси ижтимоий тармоқ асосчиси ва бош директори Павел Дуровнинг ҳибсга олинишига биринчи марта расмий баёнотини эълон қилди.

  • Telegram Европа Иттифоқи қонунларига, жумладан Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга амал қилади — унинг модерацияси саноат стандартлари доирасида ва доимий равишда такомиллаштирилади.
  • Telegram бош директори Павел Дуровнинг яширадиган ҳеч нарсаси йўқ ва Европа бўйлаб тез-тез саёҳат қилади.
  • Платформа ёки унинг эгаси ушбу платформадаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгар эканлигини даъво қилиш бемаъниликдир.
  • Дунё миқёсида деярли бир миллиард фойдаланувчи Telegram'дан алоқа воситаси ва ҳаётий маълумотлар манбаи сифатида фойдаланади.

«Биз бу вазиятнинг тезроқ ечим топишини кутмоқдамиз. Telegram сиз билан», дейилади баёнотда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?