Телефонингизни кечаси қувватга қўйиб ухламанг — Тошкент ФВБ огоҳлантириш билан чиқди
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси телефон ёки қувватлагич ҳаддан ташқари қизиб кетиши мумкин бўлган ҳолатлардан огоҳликка чақирди.
Унда айтилишича, электр токи узилишлари ёки кучланишнинг ўзгариши портлаш ёки ёнғинга сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, паст сифатли ёки бузилган қувватлагич ишлатилса, симлар эриб кетиши ёки қисқа туташуви ёки электр токи уриши эҳтимоли мавжуд.
Бундан ташқари, ҳаддан ташқари қувватланиш натижасида батарея шишиб кетиши ва ишламай қолиши, айрим ҳолатларда батарея портлаши ёки ўзидан заҳарли газлар чиқариши мумкин.
«Телефон тўлиқ қувватлангандан кейин ҳам қувватлагич тармоқдан узилмаса, электр энергияси беҳуда сарфланади», — дейилади хабарда.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси шу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун телефонни кечаси қувватга қўйиб ухламаслик, телефон ортиқча қизиб кетган бўлса, қувватдан узиб, совишини кутиш ҳамда зарур бўлмаса, доимий равишда 100 фоиз қувватда сақламасликни тавсия қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг