«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди
Фото: Архив сурат
Қонунга кўра, техник жиҳатдан тартибга солиш – маҳсулотнинг хавфсизлигига, уни ишлаб чиқариш жараёнларига ва усулларига доир талабларни белгилаш, қўллаш ҳамда бажариш, шунингдек уларга риоя этилишини мувофиқликни баҳолаш ва давлат назоратини амалга ошириш орқали текширишдир.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамаси мазкур соҳадаги ваколатли давлат бошқаруви органларини белгилайди ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради.
Қонунга мувофиқ, техник регламентлар қуйидаги мақсадларда қабул қилинади:
— маҳсулот хавфсизлиги талабларини белгилаш орқали фуқароларнинг ҳаётини ёки соғлиғини муҳофаза қилиш;
— атроф-муҳитни, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш;
— харидорларни (истеъмолчиларни) чалғитадиган ҳаракатларнинг олдини олиш;
— энергия жиҳатдан самарадорликни ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
— савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш;
— ички ва ташқи бозорларда маҳсулотнинг рақобатбардошлилигини ошириш.
Техник регламентларда белгиланган мувофиқликни мажбурий равишда тасдиқлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
— мувофиқликни декларация қилиш;
— мажбурий сертификатлаштириш.
Қонунга кўра, давлат назорати органлари ўртасида юқори хавф туғдирадиган маҳсулот ҳақида тезкор равишда ўзаро хабар бериш тизими яратилади ва фаолият кўрсатади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг