«ТДЮУ битирувчиси — 2023» диплом топшириш маросими бўлиб ўтди
Тошкент давлат юридик университетида «ТДЮУ битирувчиси — 2023» битирувчиларга диплом топшириш маросими ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Акбар Тошқулов, ТДЮУ ректори в.в.б. Исломбек Рустамбеков, университетнинг бакалавриат босқичи битирувчи талабалари ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Битирув маросими аввалида Адлия вазири А.Тошқулов ва университет ректори в.в.б. И.Рустамбеков сўз олиб, битирувчиларни янги ҳаёт сари қадам қўяётгани билан самимий муборакбод этиб, уларнинг келгуси ўқиш ва иш фаолиятига муваффақият тилади.
Маросимда қайд этилганидек, бугунги кунда Тошкент давлат юридик университетида жами 7148 нафар талабалар таҳсил олмоқда. Шундан 1280 нафар талаба 2022/2023-ўқув йилида университетни битирди.
Битирувчиларнинг 310 нафари «Оммавий ҳуқуқ» факультети, 314 нафари «Жиноий одил судлов» факультети, 297 нафари «Хусусий ҳуқуқ» факультети, 359 нафари «Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик»
факультети талабаларидир.
2022/2023 ўқув йилида 1264 нафар 4-босқич талабаларининг битирув малакавий амалиётлари ташкил этилди. Талабаларнинг амалиётини ташкил этишда уларнинг битирув малакавий иши мавзуси, қизиқиши, яшаш манзили, ҳамкор ташкилотлар билан ташкил этилган клубларга аъзолиги, қабул қилувчи ташкилотларнинг сўровлари ва ишлаётган талабаларнинг илтимослари асосида келгусида меҳнат фаолиятларини бошлашлари (талабаларнинг бандлигини таъминлаш) инобатга олинди.
Ҳудудлар кесимида Андижон вилоятида 43 нафар, Бухоро вилоятида 44 нафар, Жиззах вилоятида 15 нафар, Навоий вилоятида 31 нафар, Наманган вилоятида 33 нафар, Самарқанд вилоятида 48 нафар, Сирдарё вилоятида 9 нафар, Сурхондарё вилоятида 28 нафар, Тошкент шаҳрида 699 нафар, Тошкент вилоятида 55 нафар, Фарғона вилоятида 69 нафар, Қашқадарё вилоятида 41 нафар, Хоразм вилоятида 24 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 13 нафар талаба адлия, ички ишлар, прокуратура ва суд органларида амалиёт ўтади.
ТДЮУ талабаларнинг амалиёт ўташи ва келгусида иш билан таъминланишини бевосита амалга ошириш ҳамда тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида 35 дан ортиқ ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандумлари тузилган бўлиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Карьера куни» меҳнат ярмаркалари ташкил этилди.
Меҳнат ярмаркалари давомида бакалавриат ва магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар бўш иш ўринлари билан танишиб, уларга номзодларга қўйилган талаблар, ишга қабул қилиш тартиби, ходимларга яратилган шароитлар, ижтимоий кафолатлар ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди.
Бундан ташқари, ҳамкор идора ва ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги клублар фаолияти йўлга қўйилган:
1. «Адлия» талабалар клуби (254 нафар талаба аъзо);
2. «Бўлажак прокурорлар клуби» (410 нафар талаба аъзо);
3. «Бўлажак адвокатлар клуби» (161 нафар талаба аъзо);
4. «Бўлажак нотариуслар клуби» (167 нафар талаба аъзо
5. «Омбудсман клуби» (25 нафар талаба аъзо);
6. «Ёш дипломатлар клуби» (8 нафар талаба аъзо).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг