ТДИУ ва Мара технологиялар университети ўртасида келишув имзоланди
«Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда олий таълим соҳасидаги имкониятлар ва ташаббуслар» мавзусида Биринчи Ўзбекистон — Малайзия таълим форуми доирасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) делегацияси Мара технологиялар университетига ташриф буюрди.
Учрашувда ТДИУ ректори Тўлқин Тешабаев университет ректори Шаҳрин Бин Саҳиб Саҳибуддин билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Ўзаро мулоқотда ушбу хорижий университети билан ҳамкорликда Инклюзив таълим марказини ташкил этиш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва талабаларнинг академик алмашинувига доир келишув имзоланди.
Келишувга кўра, келгусида ТДИУда жисмоний имконияти чекланган талабаларга сифатли таълим бериш, уларни зарур ўқув адабиётлари (жумладан, Брайл алифбосидаги адабиётлар) ва зарур инфратузилма билан таъминлаш, бу борада хорижий олий таълим муассасаси тажрибасидан фойдаланилади. Илмий тадқиқотлар соҳасида Scopus, Web of Sciyense каби халқаро илмий базаларда эътироф этилган нуфузли журналларда ҳамкорликда мақолалар чоп этилади. Академик мобиллик йўналишида талабалар алмашинувини йўлга қўйилади ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг илмий стажировкаси ташкил этилади.

ТДИУ ректори Т.Тешабаев хорижий университет ҳузуридаги инклюзив таълим маркази фаолияти билан яқиндан танишди.
Ҳозирда 600 дан зиёд жисмоний имконияти чекланган талаба-ёшлар турли йўналишларда Мара технологиялар университетида таҳсил олмоқда. Эътиборлиси, университетда инклюзив таълим экотизими бакалавр таълим йўналишларидан фалсафа фанлари докторлик ихтисосликларигача йўлга қўйилган. Учрашувда, масъуллар томонидан таълимнинг инклюзивлигини таъминлаш, унинг инфратузилмаси ва таълим жараёнлари ҳақида тақдимот қилишди. Унда мазкур таълим шакли орқали камбағалликни имконияти чекланганлар ўртасида қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг