“Татаристон киноси кунлари” доирасида энг сара фильмлар намойиш этилмоқда

Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида жорий йилнинг 2 — 4 март кунлари “Татаристон киноси кунлари” бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбир доирасида томошабинларга Татаристон кинематографиясининг энг сара фильмлари тақдим этилади.
Бугун “Гора влюбленных” фильмининг намойиши бўлиб ўтди. Намойишда Ўзбекистонда истиқомат қилувчи татар диаспораси вакиллари ҳамда кино ихлосмандлари иштирок этишди. Фильм машҳур татар шоири Илдар Юзеевнинг "Гашыйклар тавы" ("Севгилилар тоғи") асари асосида суратга олинган. Фильмда Сайда ва Ясмина исмли ёшларнинг севгиси ҳақида ҳикоя қилинади. Улар ўз севгиларини абадий сақлашга ваъда беришади ва улар учун муҳим бўлган тоғда учрашадилар. Бироқ ҳаёт уларни узоқ йилларга ажратиб юборади.
Шунингдек, Кино саройга ташриф буюрган томошабинлар янги экспозициялар билан бойитилган Ўзбекистон Кино санъати музейи фаолияти билан яқиндан танишиб, миллий кино меросимизнинг бой ва ранг-баранг тарихидан баҳраманд бўлмоқдалар.
Маълумот учун, “Татаристон киноси кунлари” доирасида “Немая кукушка”, “Я приду”, “Гора влюбленных” ҳамда “Апипа” фильмларининг намойиши бўлиб ўтади. Ушбу тадбир 4 март санасига қадар давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг